Ссылки доступа

Истанбулда очлик эълон қилган туркман фаоли озод этилди


С мая 2020 года туркменские граждане открыто протестуют против авторитарного президента Гурбангулы Бердымухаммедова в Турции, США и на Северном Кипре.
С мая 2020 года туркменские граждане открыто протестуют против авторитарного президента Гурбангулы Бердымухаммедова в Турции, США и на Северном Кипре.

18 октябрь куни Туркия ҳукумати томонидан ҳибсга олинган туркман фаоли Ахмет ​​Раҳманов депортация марказидан озод қилинди, бироқ бошқа фаоллар Туркманистонга чиқариб юборилиши кутилмоқда. Human Rights Watch (HRW) Туркияни туркман фаолларини Туркманистонга юбормасликка чақиради.

26 октябрь куни HRW расмийлар Раҳмоновни озод қилгани ҳақида хабар берди. Раҳмонов озод этилишидан олдин HRW Туркия миграция идораларини Туркманистонга уч нафар туркман фаолини мажбуран жўнатмаслик, уларни адвокат билан таъминлаш, қамоқдан озод қилиш ва Туркияда қонуний қолишларига рухсат беришга чақирган.

18—22 октябрь кунлари Туркия ҳукумати уч нафар фаол – Ахмет Раҳманов, Комил Абулов ва Байрам Аллалевни ҳибсга олиб, Истанбулдаги депортация марказига жойлаштирди. HRW ташкилоти депортация хавфи борлигидан огоҳлантирган.

Туркия расмийлари томонидан ҳибсга олинган туркман фаоли Ахмет Раҳманов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг жамиятга зид сиёсатига норозилик билдириб, 22 октябрь куни очлик эълон қилган эди.

Раҳмонов озод этилганидан кейин Нью-Йоркда жойлашган инсон ҳуқуқлари ташкилоти Туркия ҳукуматини қамоқдаги яна икки туркман фаолини зудлик билан озод қилишга чақирди.

«Туркия ҳукумати қамоқдаги икки туркман фаолини Туркманистонга депортация қилиш режаларидан воз кечиши керак», дейилади HRW баёнотида.

«Туркманистонда ҳукуматнинг тинч танқидчиларини қаттиқ жазолашнинг узоқ тарихи бор», — дейди HRWнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директор ўринбосари Рейчел Денбер.

«Фаолларнинг Туркманистонга қайтиши уларни жиддий таъқиблар, жумладан қийноқлар ва бошқа шафқатсиз муомалалар, шунингдек, ғойиб бўлиш хавфига дучор қилади. Туркия ўз халқаро мажбуриятларини бажариши керак, улар ҳақоратга дучор бўлиши мумкин бўлган мигрантларни мамлакатига юбормаслик керак», — деди ҳуқуқ фаоли.

Сўнгги ойларда Туркияда туркман фаолларига қарши ҳужумлар кучайган, уларнинг Туркманистондаги қариндошларига босим ҳам кучайган.

Туркманистон фуқаролари ўтган йилнинг май ойидан бери Туркия, АҚШ ва Шимолий Кипрда авторитар президент Гурбангули Бердимуҳамедовга қарши норозилик намойишларини ўтказмоқда.

Туркманистон ҳукумати ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари танқидчиларининг айтишича, 2006 йилда собиқ авторитар етакчи Сапармурод Ниёзов ўлимидан сўнг ҳокимиятга келган президент Бердимуҳамедов режими муаммолар ҳақида сукут сақлаш орқали диссидентларни таъқиб қилмоқда.

Қароргоҳи Болгарияда жойлашган Туркман Хелсинки Инсон ҳуқуқлари жамғармаси Туркия ҳукумати қўлида Туркияда истиқомат қилувчи 25 нафар туркман фаоли рўйхати бор ва улар босим остида эканини қайд этади.

XS
SM
MD
LG