Ссылки доступа

Қирғизистон жанубида кўмир конини ўзлаштиришга қаршилар митингга чиқди


Ўш вилояти Олой тумани Согонду қишлоғининг 200 га яқин аҳолиси кўмир конини ўзлаштиришга қарши норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақда «Озодлик»га маҳаллий фуқаро Миртемир Раҳмонбердиев маълум қилди.

Улар қишлоқдан 2,5 минг метр узоқликда жойлашган Тайғоқ-Тош ҳудудида кўмир қазиб олишга қарши. Маҳаллий аҳоли кон компанияси қидирув ишларини бошлаганини айтиб, конни ўзлаштириш атроф-муҳитга зарар етказиши ва сувнинг ифлосланишига олиб келишидан хавотир билдиришди.

Олой тумани ҳокими ўринбосари Шерикбай Жапанов намойишчилар билан учрашди. Согонду қишлоғи раҳбари Қилич Мусаевнинг таъкидлашича, сўнгги икки йил давомида маҳаллий аҳолининг аксарияти кўмир қазиб олишга қарши бўлган.

Майдони 119,93 гектар бўлган кўмир конида қидирув ишлари “Бикипинг” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Рухсатнома 2017 йилнинг декабрь ойида 3 йиллик муддатга берилган.

XS
SM
MD
LG