Шу ой ўрталарида Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига юк машинасида олиб ўтилиши керак бўлган Термиз Cargo Center логистика марказига БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг 100 тонна гуманитар ёрдами етказилди.
БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарлик вакилининг сўзларига кўра, юк ҳали ҳам Термизда, уни етказиб бериш санаси Афғонистон томони импортга рухсат беришига боғлиқ ва бу масала БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Кобулдаги ваколатхонаси томонидан ҳал қилинмоқда.
Аввалроқ БМТ Афғонистонга Ўзбекистон орқали инсонпарварлик ёрдамини етказишга қарор қилгани хабар қилинганди.
Афғонистондаги гуманитар инқироз кучайиб бораётганига эътибор қаратган БМТ расмийлари бугунги кунда камида 20 миллион афғоннинг ёрдамга муҳтожлигини таъкидлади.