Ссылки доступа

Туркманистон фуқаролари «эски» Мустақиллик кунини нишонламоқда


Кўпчилик туркманлар 28 октябрни 1991 йилда Туркманистон мустақиллиги эълон қилинган кун, шунингдек, собиқ СССР таркибида бугунги Туркман давлати ташкил топган кун сифатида эслашади.

2018 йилнинг 26 дан бу тарихий сана 27 сентябрга кўчирилди ва шундан бери давлат матбуоти 27 октябрь билан боғлиқ муҳим воқеаларни умуман эсламайди.

Мустақиллик байрамини бир ой олдинга кўчириш қарори 2017 йил 9-10 октябрь кунлари бўлиб ўтган Оқсоқоллар кенгашида қабул қилинган эди. Янги сана ўша йили Туркманистоннинг иккинчи президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташаббуси билан ўтказилган спорт тадбири якунига тўғри келди.

Танқидчиларга кўра, айнан 2017 йилги спорт ўйинларининг ўтказилиши Туркманистонда давом этаётган иқтисодий муаммоларнинг сабабларидан бирига айланди.
1991 йилда «Туркманистон» акциядорлик тижорат банкига раҳбарлик қилган Худойберди Оразов эслайдики, республикаларнинг Россия таркибидан ажралиб чиқиши давридаги оғир вазиятга қарамай, «Москвадан субсидияга боғлиқ» ҳисобланган Туркманистон учун бу давр катта даврга айланди.

Аммо, дейди у, ҳокимиятдаги ўзбошимчалик ва нотўғри бошқарув барча иқтисодий имкониятларни йўқ қилдию
Иқтисодчига кўра, мустақиллик санасининг орқага сурилиши ҳам ана шу ўзбошимчаликнинг давоми ва бунга масъул шахслар ҳеч бўлмаганда тавба қилишлари керак.

«Бу санани [27 октябрь] шунчаки кимдир хоҳлагани учун ўзгартириб бўлмайди. Дарҳақиқат, Туркманистоннинг янги тарихида 1924 йил 27 октябрь Туркман давлатининг ташкил топиши саналади. Эсингизда бўлса, Ниёзов ҳам бу масалани кўтармоқчи бўлган эди [санани кейинга қолдириш], лекин у буни қилмаслик яхшироқ эканини тушунди. Шунинг учун ҳозирги ҳукуматнинг ўзи буни ўз вақтида тушуниб, аввалги санани қайтарсаяхши бўлади», — дейди Оразов.

Прагада яшовчи туркман ёзувчиси Худойберди Ҳалли ҳам Туркман давлати ташкил топган кун бўлгани учун мустақиллик санасини кейинга кўчириш ҳақидаги қарорни нотўғри деб ҳисоблайди.
«1924 йилда Туркманистон Совет Социалистик Республикасини ташкил этиш, яъни Туркманистон давлатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу туркман халқининг тақдирини белгилаб берди, бу буюк воқеа, катта сиёсий воқеа эди», — дейди ёзувчи.

Унинг қайд этишича, дунёда туркманлардан ҳам кўп ва фаолроқ халқлар борки, улар асрлар давомида ўз давлатига эга бўлишни орзу қилган, аммо бунга эриша олмаган.
Туркманободдаги мухбиримиз ёзганидек, 27 октябрь Туркманистон мустақиллиги эълон қилинган ва Бердимуҳамедовнинг шахсий илтимосига кўра бу тарихий сана 27 сентябрга кўчирилгани халқ хотирасида сақланиб қолди.

«Одамлар бари бир 27 октябрни ҳақиқий Мустақиллик куни деб билади. Мустақиллик қоғозда 27 сентябрь куни нишонланса ҳам, халқ хотирасида бу байрам 27 октябрь саналади».

Туркманистон Мустақиллик куни президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қарори билан халқ муҳокамасисиз 27 октябрдан 27 сентябрга кўчирилди, шу сабабли бу сана Ашхободда бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари якунланган кунга тўғри келади.

XS
SM
MD
LG