Ссылки доступа

ИИВ виза муддати тугаган афғонлар Ўзбекистондан чиқариб юборилмаслигини билдирди


Ўзбекистонда бўлиб турган, аммо виза муддати тугаётган афғонистонликлар ўз ватанига чиқариб юборилмайди. "Газета.uz”нинг Ички ишлар вазирлиги расмий вакилига таяниб хабар беришича,бу айни пайтда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси жисмоний шахслар учун ёпиқ қолаётгани билан боғлиқ.

Билдирилишича, виза муддати тугаётган Афғонистон фуқароларига визалари қоидага кўра узайтириб берилади.

Аввалроқ бир қатор ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари Ўзбекистон виза муддати тугаётган 70 нафар афғонни ватанига чиқариб юбориши мумкинлигидан ташвиш билдирган эди.

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, айни кунларда Ўзбекистонда 13 минг 658 нафар Афғонистон фуқароси бўлиб турибди.

Афғонистон фуқаролари визаларини узайтириш учун Ўзбекистондаги вақтинчалик яшаш жойи бўйича миграция бўлимларига мурожаат қилиши лозим.

XS
SM
MD
LG