Ссылки доступа

Facebook ўз номини ўзгартирди. Компания энди Meta деб аталади


Марк Цукерберг основал самую известную соцсеть в мире в 2004 году

Facebook ўз номини Metaга ўзгартирди, дейди ижтимоий рармоқ асосчиси Марк Цукерберг. Ижтимоий тармоқнинг номи ўзгартирилмайди.

«Бизнинг вазифамиз ўзгармаган у — одамларни бирлаштириш. Иловаларимизнинг брендлари ўзгармайди. Янги ном биз босиб ўтган бутун йўлни ва биз қурмоқчи бўлган келажакни акс эттиради. Энди биз шунчаки кўпроқ бўлишни хоҳлаймиз. Facebook ... Мен бизни metaverse ривожланиш компанияси сифатида қабул қилишларини хоҳлайман», деб тушунтирди Цукерберг.

Meta веб-сайтига кўра, “metaverse”нинг асосий мақсади одамларни виртуал дунёда бирлаштириш ва уларга мулоқот қилишнинг кўплаб усулларини тақдим этишдир.

Компания Facebook ижтимоий тармоғидан ташқари WhatsApp, Instagram, Oculus ва бошқа хизматлар ва иловаларга эга.

Номни ўзгартиришдан олдин собиқ ходим Френсис Ҳауген томонидан ошкор қилинган ички ҳужжатларга асосланган Фаcэбоок маҳсулотлари ҳақидаги салбий постлар кўчкиси пайдо бўлди. Унинг сўзларига кўра, Facebook ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз фойдасини фойдаланувчиларнинг фаровонлигидан устун қўяди.

2015 йилда яна бир интернет гиганти Google ҳам худди шундай қайта қуришни амалга ошириб, ўзининг асосий компанияси Alphabet номига ўзгартирди. Шу билан бирга, компания маҳсулотлари аввалги номини сақлаб қолди ва янги ном кундалик ҳаётда жуда кам қўлланилади.

XS
SM
MD
LG