Ссылки доступа

Москва шаҳар суди Қозоғистонлик талабанинг ўлдирилиши бўйича чиқарилган оқлов ҳукмини бекор қилди


Москва шаҳар суди 2018 йил баҳорида қозоғистонлик Томирис Байсафанинг ўлдирилиши бўйича Доғистон собиқ бош вазири Мухтор Меджидовнинг ўғли Муртузалига нисбатан чиқарилган оқлов ҳукмини бекор қилди.

Россия ОАВлари судланувчининг адвокатига таяниб, МГИМО талабаси 21 ёшли Томирис Байсафанинг ўлдирилиши бўйича иш кўриб чиқилишини хабар қилди.

Жабрланувчилар ва прокурорлар Мажидовга нисбатан оқлов ҳукмини бекор қилишни талаб қилишди. Адвокатнинг қўшимча қилишича, Москва шаҳар суди судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласини кўриб чиқмаган, деб ёзади Россиянинг “Новая газета» газетаси.

Июнь ойида Москванинг Никулинский суди ҳакамлар ҳайъатининг ҳукми асосида Муртузали Меджидовни оқлади, суд қарори қабул қилинган куни эса у ҳибсдан озод қилинди. Шунингдек, у реабилитация қилиш ҳуқуқига эга деб тан олинган.

Ўтган ой Томирис Байсафанинг онаси ёллаган адвокат Евгений Яворский айбланувчи Межидовнинг Қозоғистонда судланишини талаб қилиш ниятида эканини айтган эди. У ҳокимият ва жамоатчиликдан ёрдам сўради.

21 ёшли МГИМО талабаси 2018 йилнинг баҳорида университет биносининг 4 қават деразасидан тушиб кетди ва бир неча кундан кейин касалхонада вафот этди. Шу билан бирга, «Ўз жонига қасд қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, кейинчалик эса «Қотиллик» моддаси бўйича қайта квалификация қилинган. Талабалардан бирининг айтишича, жабрланувчи деразадан ташқарига итариб юборилган. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, у бундан олдин калтакланган. Муртузали Мажидов марҳум қизнинг синфдоши бўлган — айрим манбаларга кўра, улар ишқий муносабатда бўлишган. Байсафа ўлимидан сўнг Мажидов сўроққа тутилган, бироқ унга қарши фақат 2020 йил июль ойида айбловлар қўйилган. Кейин уни ҳибсга олишди.

Қозоғистонлик талабанинг ўлими кенг жамоатчилик эътиборини тортди. Меджидов ҳибсга олинганидан сўнг марҳум қизнинг онаси Қозоғистон президенти ва Россия Тергов қўмитаси раҳбарига миннатдорчилик билдирди. Қозоғистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсманı Татяна Москалковадан ишни шахсий назоратига олишни сўраган.

Муртузали Меджидовнинг отаси Мухтор Меджидов 2013 йилнинг январидан июлигача Доғистон ҳукуматини бошқарган. Бунгача у республика бош вазирининг ўринбосари, вилоят қонунчилик палатаси депутати бўлган.

XS
SM
MD
LG