Ссылки доступа

Йил бошидан бери Ўзбекистонга қиймати 133 млн доллардан ошган мобил телефон импорт қилинди


Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 133,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,9 миллион дона мобил телефон импорт қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 миллион 400 минг донага кўпдир.

Давлат статистика қўмитаси қайдича, йилнинг уч чорагида Ўзбекистонга олиб кирилган мобил телефонларнинг умумий қиймати 133,2 миллион AҚШ долларига тенг бўлган. Телефонлар дунёнинг 13 та давлатидан импорт қилинган.

Агар жорий йилнинг дастлабки 8 ойи ичида Ўзбекистонга 1 миллион 600 дона телефон олиб кирилгани эътиборга олинса, биргина сентябрь ойининг ўзида 300 минг дона телефон импорт қилингани маълум бўлади.

Мобил телефонлар энг кўп Хитой (69,6 миллион долларлик) ва Вьетнамдан (49,6 миллион долларлик) сотиб олинган.

Ўзбекистонга телефон импорт қилаётган мамлакатлар орасида Ҳиндистон, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Германия, Россия ва Жанубий Корея каби мамлакатлар ҳам бор.

XS
SM
MD
LG