Ссылки доступа

Қирғизистон президенти Туркия президенти Эрдўғон билан учрашиш ниятида


Қирғизистон президенти Садир Жапаров ноябрь ойида Истанбулда бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 8 саммитида иштирок этади.

Ташриф давомида у туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдўғон билан учрашишни режалаштирган. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

29 октябрь куни Жапаров Туркия товар палаталари ва биржалари иттифоқи президенти Мустафо Рифат Ҳисаржиклиоғлини қабул қилди. Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва муҳим лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат чоғида Қирғизистон президенти Эрдўғон билан учрашиш режаларини маълум қилди.

Садир Жапаров 2021 йил июнь ойида Туркияга расмий ташриф билан борган ва у ерда Ражаб Тойиб Эрдўғон билан учрашган эди. Ўша пайтдаги музокараларнинг асосий мавзуларидан бири савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш эди.

Садир Жапаров президент лавозимига киришгач, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Россия ва Туркманистонга ҳам ташриф буюрди. 23 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида у эпидемиологик вазият барқарорлашиши биланоқ Хитойга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди. Президент араб ва Европа давлатларига ҳам бориш ниятида.

XS
SM
MD
LG