Ссылки доступа

Тожикистонда ун нархи яна ошди


Тожикистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири бўлган ун нархи яна ошди. 27 октабр куни эрталаб Озодлик радиоси мухбирлари Душанбедаги бир қанча бозорларда бўлиб, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган 50 килограммлик қоп ун нархи 300 сомонийга етганини аниллашди.

Аҳолининг айтишича, вилоятларда, айниқса ТБАВва Раштда ун янада қимматлашган. Охирги бир ой ичида мамлакатда бир қоп ун нархи 240 сомонийдан 300 сомонийга (25 доллардан ортиқ) ва ундан ҳам қимматга ошган. Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти ун нархининг ошишини «Қозоғистонда буғдой ҳосилининг камайгани билан» изоҳламоқда. Тожикистон буғдойни асосан Қозоғистондан, оз миқдорда эса Россиядан импорт қилади.

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистон аҳолисининг унга бўлган эҳтиёжи йилига 700 минг тонна унни ташкил қилади. Расмийлар ун нархини назорат қилишни ваъда қилган бўлсада, бу унчалик катта таъсир кўрсатмаган кўринади.

Аввалроқ расмийлар давлат заҳиралари ҳисобидан зарур товарлар нархини ушлаб туришга ҳаракат қилган, бироқ экспертларнинг фикрича, бу нархларни тартибга солиш учун етарли эмас. Ун ҳар бир тожик оиласининг асосий озиқ-овқат маҳсулоти бўлиб, нархларнинг ошиши оила бюджетига жиддий зарар етказади.

XS
SM
MD
LG