Ссылки доступа

Қозоғистонда Назарбоев мактаби ўқувчилари юбкада намойишга чиқди(видео)


Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Назарбоев интеллектуал мактабларининг бир гуруҳ ўқувчилари саккизинчи синф ўқувчисининг ўлими ортидан юбка кийиб намойишга чиқди.

Намойишчилар “Кийимлар жинсни белгиламайди” деб ёзилган плакатларни кўтариб юриш қилди.

Қозоғистондаги нашрлар, 27 октябр куни мактаб балида саккизинчи синф ўқувчиси ҳазиллашиб юбка кийиб олгани сабаб кураторнинг ғазабига дучор бўлгани, уни мактаб психологига олиб боргани, психолог билан суҳбатдан сўнг ўсмир ўзини 11-қаватдан ташлагани ҳақда хабар қилган эди.

Мактаб ўз ўқувчиси ўлими билан холатни бахтсиз ҳодиса деб атади.

Билим юрти раҳбарияти "талаба хотирасини қўллаб-қувватловчи мактаб ўқувчиларининг позициясини ҳурмат қилишини" ҳам билдирган.

Назарбоева интеллекктуал мактаблари матбуот хизмати вакили Жанар Адамбаева талабанинг ўлими ҳақида тарқалаётган хабарлар ишончсиз эканини ҳам айтган.

"Бу зиёфат эмас эди, яна айтаман. Бизда ҳафтасига икки-уч марта бўладиган оддий мактаб ичидаги тадбир эди. Тушдан кейин, соат учларда эди. Бу юбкани қайердан олишди? Ҳамма жойда бу юбка чўзилиб кетган. юбка киймаганмиди. Нима гап?" - деди у.

"Орда" сайти талабанинг куратор билан суҳбати тўлиқ ёзиб олинганини даъво қилмоқда.

Нашрга кўра, аудиоёзувда куратор болаларнинг "ҳозир ўзлари хоҳлаганча кийинишга ҳаққи йўқлигини" айтади.

Ўқитувчи “ўғил болалар юбка киймаслиги керак”, деб туриб олди, ўқувчилар эса бу фикрга қўшилмади. Бир талаба Шотландияни мисол қилиб келтирди.

"Шотланд юбкасини кийинг, мен қарши эмасман. Лекин аёлникини эмас. Бу ҳақиқий аёл юбкаси. Спорт, миллий кийимларни кийинг - ва ҳеч қандай савол йўқ", - дея ўқитувчининг сўзларини келтиради газета.

XS
SM
MD
LG