Ссылки доступа

Грузиядаги сайловда мухолифат енгилди


Глава оппозиционного "Единого национального движения" Никанор Мелия

Грузия Марказий сайлов комиссияси 30 октябрда ўтган сайловнинг иккинчи босқичида ҳукмрон партия ғалаба қилгани тўғрсида 31 октябрь куни эълон қилди. Грузия мухолифати эса овоз бериш натижалари сохталаштирилганини иддао қилиб, сайловни тан олишдан бош тортмоқда.

Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси мамлакатнинг беш йирик шаҳри Тбилиси, Батуми, Рустави, Поти ва Кутаисида мэрлик лавозимини қўлга киритди.

Тбилиси мэрлигига ўтган сайловда “Грузия орзуси” вакили Каха Каладзе 55,5 фоиз овоз олди, мухолифатнинг “Бириккан миллий ҳаракат”и вакили Никанор Мелияга сайловчиларнинг 44,5 фоизи овоз берди.

Шанба куни ўтган сайловда 2011 йилда Бидзина Иванишвили асос солган “Грузия орзуси” ва собиқ президент Михаил Саакашвилининг “Бириккан миллий ҳаракат” партияси ташаббуси билан тузилган “Бирлашган мухолифат” асосий рақобатчи бўлди.

Саакашвили 1 октябрда Украинадан Грузияга қайтган эди. У ўша куни қўлга олинган. Саакашвили бир ойдан бери ўзини қамоқдан озод этиш талаби билан очлик эълон қилган.

XS
SM
MD
LG