Би-би-си таъкидлаганидек, G20 давлатлари трансмиллий компаниялар кўпроқ солиқ тўлашини таъминлаш ниятида ва фойдани оффшорда эълон қилиш орқали уларни четлаб ўтмасликни мақсад қилган.
АҚШ томонидан таклиф қилинган солиқ инновацияси 2023 йилгача кучга кириши кутилмоқда. Икки давлат – Россия ва Хитой раҳбарлари Владимир Путин ва Си Цзиньпин форумда видеомулоқот орқали иштирок этди.
G20 давлатларининг ялпи ички маҳсулоти жаҳон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 80 фоизини ташкил қилади.
АҚШ молия вазири Жанет Еллен имзоланган келишувни жаҳон иқтисодиёти учун тарихий деб атади. Бунда Америка бизнеслари ва умуман оддий ишчилар фойда кўради, гарчи Американинг энг йирик компаниялари кўпроқ солиқ тўлашига тўғри келади, деди АҚШ молия вазири.
Душанба куни Глазгода халқаро иқлим конференцияси бошланади. Давлат раҳбарлари, олимлар ва фаоллар энергия тежовчи ва «яшил» технологияларни жорий этиш бўйича миллий ва халқаро мажбуриятларни муҳокама қилади.