Ссылки доступа

Қозоғистоннинг Атирау вилояти қишлоғида отишма юз берди: бир киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди


30 октябрь куни соат 19:30 атрофида Атирау вилояти Қизилқўғин тумани Сагиз қишлоғида ҳамқишлоқлар ўртасида отишма содир бўлди – олти киши жароҳат олди, улардан бири ҳалок бўлди.

Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маҳаллий ОАВга маълум қилишича, қўлидан енгил жароҳат олган бир жабрланувчи уйига чиқарилган, яна бири қўлидаги жароҳати билан Мақат тумани шифохонасига етказилган.

- Уч нафар жабрланувчи турли тан жароҳатлари билан вилоят шифохонасига етказилди. Уларнинг аҳволи барқарор, даволанмоқда. Улар травматология бўлимида шифокорлар назоратида, — дея хабар берди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

Хабар қилинишича, отишмага қишлоқнинг турли ҳудудларидан келган йигитлар ўртасидаги муносабатларга ойдинлик киритилиши сабаб бўлган. «Жиноятга тайёргарлик кўриш ва одам ўлдиришга суиқасд» моддаси бўйича терговга қадар текширув ишлари бошланди.

Полиция маълумотларига кўра, отишма Атирау-Ақтўбе автомобиль йўлининг 331 километрида содир бўлган. Беш киши ўқдан яраланган, бирининг қўли цинган. Сагиз қишлоғидаги амбулатория шифохонасига етказилган 1985 йилда туғилган эркак олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Оммавий ахборот воситаларида қайд этилишича, бу қишлоқда биринчи марта «ўзаро курашлар» содир бўлаётгани йўқ. Ўтган июль ойида ҳам катта жанжал бўлиб, 27 ёшли йигит пичоқлаб ўлдирилган эди. Қотил 11 йилга қамалган.

XS
SM
MD
LG