Ссылки доступа

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқига қўшилди


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг билдиришича, Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи - IUCNга аъзо бўлди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Марказий Осиёда мазкур иттифоққа қўшилган биринчи, жаҳонда эса 92-давлат бўлди.

Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи ЮНЕСКО ташаббуси билан 1948 йилда ташкил этилган. Иттифоққа шу кунгача 91 давлат ва 120 та давлат ташкилоти аъзо бўлган эди.

Расман билдирилишча, иттифоқда иштирок этиш Ўзбекистонга Глобал экологик фонд ва Яшил иқлим жамғармаси томонидан экологик лойиҳалар учун грант маблағларини жалб қилиш, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги стратегик ҳужжатлар ишлаб чиқиш имкониятини беради.

XS
SM
MD
LG