Ссылки доступа

Янги қурилган Сўх аэропортида дастлабки синов парвози амалга оширилди


Сўх туманининг “Навобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган янги аэропорт дастлабки синов парвозини қабул қилди, деб хабар берди 1 ноябрь куни Фарғона вилоят ҳокимлиги.

Мазкур аэропорт қуриб битирилгани ва тез орада синов парвози ўтказилиши тўғрисида октябрь ойининг ўрталарида хабар қилинган эди.

Билдирилиишча, Humo Air авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолёти Фарғона халқаро аэропортидан 12:30 да ҳавога кўтарилган ва 13:10 да Сўх аэропортига қўнган.

Сўх аэропортини қуриш учун давлат бюджетидан олти миллиард саккиз юз миллион сўм маблағ ажратилиган.

Аэропорт, 2020 йил, 8 августда президент имзолаган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор асосида қурилди.

Сўх аҳолиси йиллардан буён Қирғизистон ҳудуди орқали Фарғона вилояти марказига ўтадиган йўл азобини тортиб келаётган эди.

2020 йилнинг майида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги "Чашма" булоғи устида икки давлат фукаролари ўртасида юзлаб киши иштирок этган оммавий муштлашув содир этилганди.

Бу қонли тўқнашувдан сўнг, Ўзбекистон ҳукумати Сўх тумани билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, хусусан аэропорт қуришга қарор қилганди.

XS
SM
MD
LG