Ссылки доступа

Ўзбек армияси жаҳонда қудрати бўйича 51-ўринда


Global Firepower Indexнинг жаҳондаги давлатлар армияларининг 2021 йилдаги қудрати рейтингида (Military Strength Ranking) Ўзбекистон 140 давлат ичида 51-ўринни эгаллади.

Рейтингда қайд этилишича, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг қудратли армияга эга. Рейтингда Қозоғистон 61, Туркманистон 86, Қирғизистон 93, Тожикистон 99-ўринни эгаллади.

Жаҳондаги энг қудратли армияга эга давлатлар учлигидан эса АҚШ, Россия ва Хитой ўрин олди.

Global Firepower Index порталининг билдиришича, давлатлар рейтинги ҳарбийлар сони, техник жиҳозланиш, молиялаштирилиш каби 50 ка яқин омиллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Бундан беш йил аввал -2016 йилда Ўзбекистон Global Firepower Index рейтингида 126 давлат ўртасида 54-ўринни эгаллаган эди.

XS
SM
MD
LG