Ссылки доступа

Қозоғистонда 1 ноябрдан бошлаб еттита асосий магистраль пуллик бўлади (видео)


В Казахстане сделали платным проезд по семи дорогам. Как это будет работать и сколько стоит?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:59 0:00

В Казахстане сделали платным проезд по семи дорогам. Как это будет работать и сколько стоит?

1 ноябрдан бошлаб Қозоғистонда еттита республика аҳамиятига молик йўлларда, яъни мамлакатдаги энг машҳур автомобиль йўллари бўйлаб пуллик тўлов амалга оширилди. Энг қиммат тариф юк машиналари ҳайдовчилари учун белгиланган.

Масалан, енгил автомашина ҳайдовчиси Нур-Султон – Павлодар йўлида ҳаракатланиш учун деярли бир доллар тўлайди, юк ташувчилардан эса 20 баробар кўп ҳақ олинади. Расмийлар қозоғистонлик ҳайдовчиларга бепул муқобил имконият қолдиришмади.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев бу қарорни ҳимоя қилиб, «Пуллик йўлларни жорий этиш жаҳон амалиётига мос келадиган тўғри қарор», деди.

Қозоғистондаги йўлларнинг бугунги ҳолати кўп нарсани орзу қилади. Жорий йилнинг июнь ойида расмийлар йўлларда пуллик тўловларни жорий этиш тўғрисида қарор тайёрлаётган пайтда қозоғистонлик юк ташувчилар бу қарорга норозилик билдиришган: улар нафақат кўплаб тешиклари бўлган йўллар сифати, балки йўл бўйида хизмат кўрсатилмаганини ҳам танқид қилган эди. Аммо расмийлар ҳали ҳам Платон тизими бир неча йиллардан бери ишлаётган қўшни Россияда йўл ҳақини жорий этишга қарор қилишди.

Ҳозир кўпчилик юк ташувчилар пуллик йўллар билан келишиб олдилар, бироқ улар ҳайдовчилардан йиғилган пуллар ўз мақсадига сарфланишига ҳали ҳам шубҳа қилмоқда.

Мутахассислар Қозоғистонда пуллик йўллар жорий этилишининг яна бир оқибати: озиқ-овқат ва бошқа товарлар нархининг ошишини қайд этишмоқда. Автомобиль транспорти бугунги кунда Қозоғистонда юк ташишнинг умумий ҳажмида етакчи ҳисобланади — бу тармоқнинг қарийб 80 фоизини ташкил қилади. Шаҳарлар орасидаги узоқ масофалар логистика харажатларини оширади ва бепул муқобил мавжуд бўлмаган йўлларда қўшимча пулликларнинг жорий этилиши озиқ-овқат ва истеъмол товарлари нархи ошишининг навбатдаги тўлқинини келтириб чиқаради, деб таъкидлайди иқтисодчи Айдар Алибоев.

Йўлларда пуллик тўловнинг жорий этилиши пуллик автомобиль йўлларини сақлаш билан шуғулланувчи “Казавтожол” миллий компаниясига қанча пул олиб келиши ҳозирча аниқ эмас. Бироқ душанба куни маълум бўлишича, айрим йўналишлар ҳали тўловларни қабул қилиш учун терминалларни жиҳозлашга улгурмаган. Шу сабабли, ноу-хауни жорий этиш икки ҳафтага кечиктиришга мажбур бўлди.

XS
SM
MD
LG