Ссылки доступа

Москва расмийлари қурилишда чет эллик ишчиларни ишлатиш амалиётидан воз кечишмоқчи


Москва мэрияси пойтахтдаги қурилишларда хорижлик ишчилардан воз кечиш режасини ишлаб чиқади. Бу ҳақда РБК нашрига Москва мэрининг шаҳарсозлик сиёсати ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Андрей Бочкарев маълум қилган.

Мулозимга кўра, қурилиш жараёни “уч баравар кам одам талаб қилиш лозим”, ойликлар эса икки, ҳатто уч баравар кўп бўлиши керак.

АҚШ ва Европа мамлакатлари тажрибасига ҳақида сўзлаган Бочкарев у ерда ишчилар малакалироқ эканини урғулаб, “бир киши уч кишининг ўрнини босиши”ни қайд этган. Мулозим Москвадаги бир неча қурилишда шу каби схема жорий қилинаётганини қўшимча қилган.

Вице-мэрга кўра, ҳозирда пойтахтда 120 минг хорижлик ишчидан тақрибан 40 нафари қолган. Булар асосан Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидир, шунингдек, қурилишларда Москва вилоятидан келган ишчилар сони ошган.

Бочкарёвнинг айтишича, шу кунда қурилишда ишлаётган мигрантлар ойлиги 30 минг рублдан 50-60 минг рублгача ошган, “бироқ кўпчилик ҳозир 80 минг рублга ҳам ишлашни хоҳламаяпти”.

Аввалроқ Озодлик Россия Федерацияси ҳукумати мамлакатга хорижлик ишчиларни жалб қилиш бўйича тажриба лойиҳаси тасдиқлагани, лойиҳа доирасида Россияга Ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчи келиши кутилаётгани ҳақида хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG