Ссылки доступа

ОТБ Қирғизистон Президентининг иқлимни молиялаштириш портфелини кўпайтириш бўйича таклифини кўриб чиқади


Президент Садир Жапаров Осиё тараққиёт банкига иқлимни молиялаштириш портфелини 150 миллион долларга оширишни таклиф қилди.

У ўз таклифини Глазгода БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 26 конференциясида иштирок этаётган ОТБ раҳбари Масатсугу Асакава билан учрашувда маълум қилди.

Жапаров Қирғизистон ОТБ билан турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори эканини таъкидлади. У ҳамкорликни, жумладан, гидроэлектр станцияларини қуриш лойиҳаси доирасида фаоллаштиришни таклиф қилди. Садир Жапаров келгуси 5 йиллик мақсад сифатида иқлимни молиялаштириш портфелини 150 миллион долларга оширишни таклиф қилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Масатсугу Асакава ташкилот Қирғизистон билан ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёрлигини маълум қилган ва иқлим масалалари бўйича портфелни ошириш масаласи ушбу учрашувдан сўнг ОТБ директорлар кенгаши билан муҳокама қилинишини таъкидлаган. ГEС қурилиши масаласига тўхталар экан, ОТБ президенти уларнинг мутахассислари қўшма лойиҳа ишлаб чиқишга киришишини қўшимча қилди.

Иқлимни молиялаштириш — бу иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ёки уларнинг сингишини ошириш орқали иқлим таъсирини юмшатиш, шунингдек, иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш бўйича ҳаракатлар учун давлат ва хусусий манбалардан зарур молиявий ресурсларни тақдим этиш.

2009 йилда ривожланган давлатлар ривожланаётган мамлакатларда иқлим бўйича ҳаракатлар учун давлат ва хусусий манбалардан маблағ тўплаш бўйича ихтиёрий мажбурият олдилар. Тегишли ваъдалар Копенгагендаги иқлим бўйича музокаралар чоғида берилди.

2020 йил сентябрь ҳолатига кўра, Қирғизистон иқлимни молиялаштириш маркази, иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича таклиф этилаётган устувор инвестиция лойиҳалари портфели 9 та лойиҳадан иборат. Устувор лойиҳаларнинг тахминий қиймати қарийб 310 миллион долларни ташкил этади. Хусусан, ОТБ 2019-2025 йилларга мўлжалланган, умумий қиймати 43,6 миллион доллар бўлган «Иқлимга чидамлилик ва сув ресурсларини бошқаришда офатлар хавфини камайтириш» лойиҳасини молиялаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG