Ссылки доступа

Кобулдаги иккита портлашда камида 19 киши ҳалок бўлди


Мальчик, пострадавший во время взрыва, лежит на носилках у входа в больницу в Кабуле

Кобул марказидаги ҳарбий госпиталга уюштирилган ҳужум оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда AFP «Толибон» соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилига таяниб.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади, бироқ Толибон ҳужумда «Исломий давлат»нинг таркибидаги IS-Kни айблади.

Толо Неwс телеканалига кўра, биринчи портлаш касалхонага кираверишда, иккинчиси бинодан унча узоқ бўлмаган жойда содир бўлган. Шундан сўнг ҳужумчилар ва Толибон ўртасида отишма бошланди.

АФПга берган интервьюсида шифокорлардан бири портлашлардан бир мунча вақт ўтгач, ўқ овозларини эшитганини айтди. «Менимча, ҳужумчилар ҳудди ўтган сафаргидек хонама-хонага ўтишяпти», деди у 2017 йилда худди шу касалхонага қилинган ҳужумни эслаб. Ўшанда «Исломий давлат» гуруҳининг шифокорлар қиёфасига кириб олган жангарилари камида 30 кишини ўлдирган.

2021 йил августида халқаро қўшинлар Афғонистондан олиб чиқилгач, Толибон жангарилари ҳокимиятни эгаллаб олишди. Мамлакатда зўравонлик ва терактлар тўлқини, жумладан, Толибон билан урушаётган «Исломий давлат» вакиллари ҳам кучайган.

Сўнгги йилларда ИШИД томонидан уюштирилган энг йирик ҳужумлардан бири 2021 йил августида халқаро эвакуация вақтида Кобул аэропортига қилинган ҳужумдир. Худкуш-террорчилар оломон ичида портлашлар уюштириб, 200 га яқин одамни ўлдирган.

XS
SM
MD
LG