Ссылки доступа

Санкт-Петербургдаги терактда айбланган шахс бир ойдан ортиқ алоқага чиқмагани хабар қилинди


Аброр Азимов в суде, Санкт-Петербург, декабрь 2019 года 
Аброр Азимов в суде, Санкт-Петербург, декабрь 2019 года 

Санкт-Петербург метросидаги терактда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Аброр Азимов колонияга олиб кетилганидан буён ғойиб бўлган.

Азимовнинг отасига кўра, на ўзи, на адвокатлар бир ойдан ортиқ вақт давомида у билан боғлана олмаяпти ва унинг қаердалиги ҳақида ҳеч нарса билишмайди.

Сентябрь ойида терактда айбланган шахс Санкт-Петербургдаги Крести тергов ҳибсхонасидан махсус режимли колонияга олиб кетилиши керак эди. Охирги марта Азимов 14 сентябрь куни қариндошларига қўнғироқ қилган. 29 сентябрь куни у билан ёзишмаларда бўлган филолог Елена Эфрос Москвадаги “Бутирка” тергов изоляторидан Азимовдан хат олди. Ўшандан бери маҳкум алоқага чиқмади, гарчи у хатида яна хат ёзишни ваъда қилган.

Азимовнинг қариндошлари ва ҳимояси прокуратурага текширув ўтказиш ва маҳкумнинг турган жойи ҳақида маълумот бериш талаби билан ариза юборишган.

Санкт-Петербург метросининг “Сенная плошчад” ва «Технологик институт» бекатлари ўртасидаги участкада 2017 йилнинг 3 апрелида содир бўлган портлашда 16 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳат олди.

2019 йил декабрь ойида суд ўн бир нафар шахсни жиноят содир этишда айбдор деб топиб, Аброр Азимовни умрбод қамоқ, унинг укаси Акрам ва Муҳаммадюсуф Эрматовларни 28 йилга қаттиқ тартибли колонияга, қолган айбланувчиларни эса 19 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.

Барча айбланувчилар ўз айбларини қатъиян рад этишди. Улардан тўрт нафари, жумладан Аброр ва Акрам Азимовлар ФСБнинг Москва вилоятидаги «махфий қамоқхонаси»да айбига иқрор бўлиш учун қийноқлар қўлланганини даъво қилган.

XS
SM
MD
LG