Ссылки доступа

Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинади


Қозоғистон парламенти мажлиси чоршанба куни «Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Қонун лойиҳасида жиноий ҳуқуқбузарликлар, кичик ва ўрта оғирликдаги жиноятлар учун жазони ўташдан озод этиш, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича айрим моддалар бўйича муддатларни қисқартириш кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасини депутатларга тақдим этган Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаевнинг сўзларига кўра, 2 236 нафар маҳкум ва пробация хизматида рўйхатга олинган ва улардан 1 1310 нафар шахс амнистияга киритилган.

«Амнистия фахрийлар, вояга етмаганлар, кекса фуқаролар, I-II гуруҳ ногиронлари ҳамда фуқаролар ва давлат хавфсизлигига жиддий хавф туғдирмайдиган бошқа шахсларга нисбатан қўлланилади», — деди Турғумбаев.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Қозоғистонда 34 минг киши жазони ижро этиш тизимидаги 64 та муассаса ва 16 та тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. 30 минг маҳбусга нисбатан ҳукм чиқарилди, қолганлари ҳибсга олиниб, тергов қилинмоқда. Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг статистик маълумотларига кўра, уларнинг 93 фоизи оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган бўлса, 45 фоизга яқини муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 32 мингдан ортиқ киши пробация хизматида рўйхатга олинган.

«Мингга яқин одам озод қилинади. 3,8 минг нафар шахс пробация хизмати реестридан чиқарилади, 1 294 нафар маҳкум ва пробация хизматида ҳисобда турган шахсларга нисбатан ўталмаган жазо муддатини қисқартириш қўлланилади, деди Турғумбаев. – Судгача бўлган ишлар бўйича 5 минг жиноят иши қисқартирилади, 1 минг 674 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинади, 1 минг 471 нафар шахсга нисбатан жазо муддатини қисқартириш ёки озодликдан маҳрум қилиш қоидалари қўлланилади.

XS
SM
MD
LG