Ссылки доступа

Туркманистонда коронавирус ҳақидаги шеърлар муаллифи судланди


Мурат Овезов (слева) и Азат Исаков
Мурат Овезов (слева) и Азат Исаков

Turkmen.news нашри Туркманистонда коронавирус ва карантин ҳақидаги шеърлари акс этган видеони чоп этган ЁуТубе блогери Мурат Овезовнинг қамоққа олингани ҳақида хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, 48 ёшли Овезов ўтган ёзда беш йилга озодликдан маҳрум этилган.

1 ноябрь кунги хабарда газета ўз манбаларига таяниб, Овезовнинг «фирибгарлик»да айбланиб судлангани ҳақида хабар беради. Аммо нашр манбаларига кўра, аслида расмийлар ижтимоий тармоқдаги чиқишлари учун ундан ўч олган.

Мурат Овезов ўз видеоларини 2020 йилда Youtubeга жойлаштира бошлаган. Тошҳовуз вилоятининг Губадаг этрапида истиқомат қилаётганини маълум қилган Овезов ўз чиқишларида бошқа мамлакатларда эҳтиёт чоралари кўрилган тақдирда ҳам минглаб одамлар коронавирус билан касаллангани, Туркманистонда эса эҳтиёт чоралари кўрилмаганини таъкидлайди.

Охирги ойларда туркман ҳукумати Туркиядаги туркман фаоллари ва уларнинг Туркманистондаги оилаларига босимни кучайтирди.

Ўтган йилдан бери Туркия, АҚШ ва Шимолий Кипрда яшовчи туркман фуқаролари авторитар президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукуматига қарши мунтазам равишда норозилик намойишлари ўтказиб келади.

Туркманистон ҳукумати ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар танқидчилари 2006 йилда Туркманистоннинг биринчи авторитар раҳбари Сапармурод Ниёзов ўлимидан сўнг ҳокимиятга келган Бердимуҳамедовни ўзгача фикрни, фуқаролик ва сиёсий эркинликларни бостиришда ҳамда мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилашда ҳаракатсизликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG