Ссылки доступа

Тожикистон олимпия терма жамоаси илк бор Осиё кубоги финалида иштирок этади


Фото сайта ФФТ
Фото сайта ФФТ

Тожикистон олимпия терма жамоаси (U-23) ўз тарихида илк бор 2022 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг финал қисмида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Тожикистон футбол федерациясидан маълум қилишларича, Мубин Эргашев бошчилигидаги олимпия терма жамоаси саралаш турнири якунларига кўра, ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши тўртта жамоа қаторидан жой олди.

25 31 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида «Б» гуруҳидаги олимпия терма жамоалари ўртасида Осиё Кубоги – 2022 саралаш турнири бўлиб ўтди. Тожикистонлик футболчилар Ливан (1:0) ва Непал (6:0) тенгдошларини мағлуб этишди, аммо тенг курашда Эрон жамоасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Шундай қилиб, 11 гуруҳда ғолиблар тўғридан-тўғри Осиё Кубоги-2022 финал босқичига чиқди: Қатар («А» гуруҳи), Эрон («B»), Ироқ («C»), Қувайт («D»), Бирлашган Арабистон Амирликлар («E»), Иордания («F»), Австралия («G»), Жанубий Корея («H»), Ветнам («I»), Малайзия («J»), Япония («K»).

Таиланд, Саудия Арабистони, Туркманистон ва Тожикистон терма жамоалари ҳам энг яхши кўрсаткичга эга бўлган гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши жамоа сифатида Осиё чемпионати финал босқичига йўл олди.

2022 йилда Ўзбекистонда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида футбол бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон футбол ассоциасияси матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақа 1-19 июнь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа мезбони сифатида автоматик тарзда Осиё Кубоги–2022 йўлланмасини қўлга киритди.

Аввалига Хитой 2023 йилги Осиё Кубогига тайёргарлик мусобақаси сифатида ушбу мусобақага мезбонлик қилиши керак эди. Бироқ, 2020 йил 15 октябрда Хитой футбол ассоциацияси тақвимдаги зиддиятлар, бошқа халқаро тадбирлар олдидан стадионни тугатиш вақти ва коронавирус пандемияси туфайли юзага келган хавотирлар туфайли турнирни тарк этди.

XS
SM
MD
LG