Ссылки доступа

"Ўзкомназорат" Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Одноклассники тармоқларини блоклади


Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси – "Ўзкомназорат" 3 ноябрь куни Ўзбекистонда Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Одноклассники ижтимоий тармоқлари фаолиятини чеклади.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, "Ўзкомназорат" мазкур тармоқларни шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрига киритган.

Ўзбекистонда 16 апрелдан бошлаб “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга янги қўшилган 27-1 модда кучга кирган эди. Бу моддага кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотлар жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверларда сақланиши талаб қилинади.

Июль ойида "Ўзкомназорат" TikTok, Twitter, Skype, ВКонтактенинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклаган эди.

XS
SM
MD
LG