Ссылки доступа

АҚШда асли қозоғистонлик Сауле Ўмарова ҳукуматдаги юқори лавозимга номзод қилиб кўрсатилди


Оқ уй Сауле Ўмаровани АҚШ Молия вазирлиги ҳузуридаги Валютани назорат қилиш бошқармаси раҳбари лавозимига номзод қилиб кўрсатди. Бу борадаги тавсия 2 ноябрь куни Сенатга тақдим қилинди.

Оқ Уй номзоди лавозимга тасдиқланса, Сауле Ўмарова сўнгги 158 йил ичида илк маротаба мазкур хизматни бошқарган аёл сифатида тарихга киради. Валютани назорат қилиш бошқармаси мамлакатдаги минглаб банкларни назорат қилади.

Келиб чиқиши қозоғистонлик бўлган Ўмарова 55 ёшда. У бошқарма раҳбари лавозимига кўрсатилиши мумкинлиги тўғрисидаги тахминлар август ойидан бери айтилиб келинаётганди. Бу хабар АҚШ жамоатчилигида қизғин муҳокамага сабаб бўлган эди. Айрим банклар ва республикачилар Сауле Ўмарованинг молиявий ғояларини ўта радикал деб ҳисоблашларини билдирганлар.

XS
SM
MD
LG