Ссылки доступа

Қозоғистон жанубида Ўзбекистонга ноқонуний равишда суюлтирилган газ сотган аёл судланди


Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистонга ноқонуний равишда суюлтирилган газ ўтказган директор аёл судланди.

Kazakhstan Today нашри хабарига кўра, тергов раҳбар аёлнинг 2020-2021 йилларда шахси номаълум бўлган кишилардан ҳеч бир ҳужжатсиз суюлтирилган газ сотиб олиб, қўшни мамлакатларга йўллаганини аниқлаган.

Қайд этилишича, у қиймати 146 миллион тенгега тенг бўлган 966 тоннадан кўпроқ газни Ўзбекистон ва Тожикистонга ноқонуний равишда экспорт қилган. Суюлтирилган газни божхона орқали олиб ўтишда аёл товарнинг келиб чиқиши бўйича сохта ҳужжатлар ва шартномаларни тақдим этган. Тергов чоғида ҳужжатлар сохталаштирилгани тасдиқланган.

Судланувчи аёлга 4,3 миллион тенге миқдорида жарима солинган. Шунингдек, суд ундан контрабанда моли қийматига тенг пул ундириб олиш ҳақида ҳукм чиқарган.

XS
SM
MD
LG