Дипломатик миссия ўз мурожаатларида воқеани холисона ўрганиш ва полиция ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.
«Қирғизистон фуқаросининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча мумкин бўлган чоралар кўрилмоқда», — дейилади элчихона хабарида.
3 ноябрь куни блогер Ринат Усупбоев қирғизистонлик полициячилар томонидан калтаклангани ҳақида видео тарқалди. Видео муаллифи Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигидан Россия элчихонасига норозилик нотасини юборишни талаб қилган.
Кадрларда икки нафар полициячи осиёлик кўринишдаги эркакни ушлаб қолмоқчи бўлиб, унинг юзи ва тиззасига урган. Ўткинчилар полициядан ғазабланиб, жисмоний куч ишлатмасликни талаб қилган.
Қирғизистон элчихонаси воқеа 2 ноябрь куни Москвада содир бўлганини аниқлади. Қирғизистон Республикасининг 21 ёшли фуқароси қўлга олинди. Қирғизистон фуқаросининг ҳибсга олиниши сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.