Ссылки доступа

АҚШ DarkSide гуруҳи лидерларига оид маълумот тақдим этганларга 10 млн доллар ваъда қилди


GENERIC – Internet crime concept. Hacker working on a code on dark digital background with digital interface around.
GENERIC – Internet crime concept. Hacker working on a code on dark digital background with digital interface around.

АҚШ Давлат департаменти DarkSide ҳакерлар гуруҳи лидерларидан исталган бирининг шахси ёки яшаш жойини аниқлашга кўмаклашадиган маълумот учун 10 миллион доллар миқдорида мукофот берилишини эълон қилди.

Мазкур гуруҳ, АҚШ Федерал тергов бюросига кўра, Россия билан алоқадордир. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар расмийлари DarkSide иштирокчиларини исталган мамлакатда ҳибсга олишга ёрдам беражак маълумот учун 5 миллион долларгача мукофот пули ваъда қилишган.

Шу йил май ойида DarkSide гуруҳига мансуб ҳакерлар АҚШнинг Colonial Pipeline ширкатига ҳужум уюштиришган. Ўшанда ширкат ўз тармоқлари ишини бир ҳафтага тўхтатишга ҳамда ҳакерларга биткоин ҳисобида 4,4 миллион доллар тўлашга мажбур бўлганди.

Июль ойида Вашингтон расмийлари хорижий давлатлар топшириғи билан АҚШ объектларига ҳужум уюштираётган кибержиноятчиларни топиш ёки улар турган жойни аниқлашга ёрдамлашадиган маълумот учун 10 миллион доллар миқдорида мукофот ваъда қилган эди.

Шов-шувли бир қатор киберҳужумлар ортидан АҚШ расмийлари мазкур ҳужумлар учун масъулиятни Россия ҳудудидан туриб ҳаракатланаётган ҳакерлик гуруҳларига юклаган. Июнь ойида бўлиб ўтган АҚШ-Россия саммити чоғида Жо Байден Владимир Путинни ҳакерлар фаолиятини тўхтатиш бўйича чора-тадбирлар кўришга чақирган. Бироқ, маълумотларга кўра, Россиядан туриб амалга оширилаётган ҳакерлик ҳужумлари сони ҳалигача камаяётгани йўқ.

XS
SM
MD
LG