Ссылки доступа

Қозоғистондаги кўмир конида 6 шахтёр ҳалок бўлди


Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Абай шаҳридаги кўмир конида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида 6 шахтёр ҳалок бўлди, яна икки кончи оғир аҳволда касалхонанинингг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, шахтёрлар 7 ноябрь куни эрталаб соат 8 лар атрофида конда сизиб чиққан ис газидан заҳарланган.

Бу ҳодиса пайтида конда жами 64 ишчи бўлган, улардан 56 нафари эвакуация қилинган. Айни пайтда кондаги қутқарув ишлари давом этаётгани айтилмоқда. Ҳодиса юзасидан махсус ҳукумат комиссияси ташкил этилди.

2008 йилда ҳам “АрселорМиттал Темиртау” ширкатига қарашли бўлган мазкур кондаги бахтсиз ходиса оқибатида 30 киши ҳалок бўлган ва 14 киши жароҳат олган эди.

XS
SM
MD
LG