Ссылки доступа

Мирзиёев Ўзбекистон Президенти қасамёдини қабул қилиб, иккинчи муддат ўз лавозимига киришди


Шавкат Мирзиёев қасамёд қилди ва Ўзбекистон Президенти лавозимидаги иккинчи муддатини бошлади. 6 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган тантанали маросимда у мамлакат Конституцияси ва Қуръони каримга қасамёд қилди.

Мирзиёев 24 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида сўзсиз ғолиб деб эълон қилинган ва Ғарб кузатувчилари уни «рақобатбардош» деб атаган эди.

64 ёшли амалдаги президент сайловчиларнинг 80,1 фоиз овозини олиб, ҳукуматга яқин бўлган тўрт номзодни анча ортда қолдирди. Учта мухолиф партияга сайловда қатнашиш учун номзодларни рўйхатга олиш ёки кўрсатишга рухсат берилмаган.

Шавкат Мирзиёев 2016 йилда авторитар салафи Ислом Каримов вафотидан сўнг Ўзбекистон Президенти этиб сайланган эди. Кўп умидлар янги президентга боғланган эди. Ва унинг ўзи кўп ваъдалар берди, масалан, жиддий сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, лекин у уларнинг аксариятини бажармади.

XS
SM
MD
LG