Ссылки доступа

Телеграм мессенжерида биринчи расмий реклама пайдо бўлди


Павел Дуров

7 ноябрь куни Телеграм мессенжерида биринчи расмий реклама хабарлари пайдо бўла бошлади. Ушбу хизматнинг ишга туширилиши ҳақида аввалроқ мессенжер асосчиси Павел Дуров маълум қилган эди.

“Sponsored” деб белгиланган постлар кўплаб асосий каналларда энг сўнгги пост остида жойлаштирилади.

Администраторлар ўз каналларида қандай реклама постлари пайдо бўлишини кўрмасликлари ва улар жойлаштирган рекламаларнинг табиатига таъсир қила олмаслигидан шикоят қиладилар.

Телеграм мессенжери 4 ноябрдан расмий рекламаларни синовдан ўтказишни бошлади. Дуровнинг каналида чоп этилган хабарлар мессенжернинг бошқа катта каналларида ҳам хабар пайдо бўлди.

Телеграм мессенжери асосчисининг сўзларига кўра, реклама фақат обуначилар сони мингдан кам бўлмаган йирик телеграм каналларида пайдо бўлади. Реклама материаллари чат ва гуруҳларда кўрсатилмайди. Фойдаланувчилар Телеграм рекламаларини ўчириш имкониятига эга бўлишлари кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG