Ссылки доступа

Тошкентдаги оммавий муштлашув иштирокчиларига қарши жиноят иши очилди (видео)


Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида рўй берган оммавий муштлашув юзасидан туман ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси маълумотига кўра, мазкур жанжал жорий йилнинг 31 октябрь куни тахминан соат 22.00 ларда Юнусобод туманидаги Боғишамол кўчасида юз берган.

“Хусусан 30 ёшли Ж.И. ва унинг танишлари 30 ёшли М.Х., 39 ёшли Ж.А., 24 ёшли У.Р., 37 ёшли Х.А., 27 ёшли Х.С., 30 ёшли У.Д. ўзаро жанжаллашган. Натижада гумонланувчилардан бири 30 ёшли Ж.И. қочмоқчи бўлган Chevrolet Equinox русумли автомобилга зарар етказган”, дейилган ИИББ хабарномасида.

Муштлашув акс этган видео аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқаган:

Тошкентлик ҳуқуқ-тартиботчилар қайдича, ҳолат бўйича мамлакат Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б" ва "в" бандлари билан иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ сентябрь ойи охирида Тошкентдаги икки мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG