Ссылки доступа

Бишкек яна дунёдаги энг ҳавоси ифлос шаҳарга айланди


AirQuality интернет хизмати маълумотларига кўра, 7 ноябрь куни Бишкек дунёнинг бошқа шаҳарлари билан солиштирганда ҳавоси энг ифлос шаҳар эканлиги аниқланган. Шаҳарда ҳаво сифати индекси 269 бирликни ташкил этди.

Қирғизистон пойтахти Деҳли, Карачи, Лаҳор ва Тел-Авивни ортда қолдириб, ҳаво ифлосланиши бўйича яна дунёда етакчилик қилмоқда.

8 ноябрь ҳолатига кўра, Бишкек учинчи қаторга пастлади. Айни пайтда қурилмалар 261 бирликни кўрсатмоқда. Индексда 50 баллгача бўлган стандартларга кўра, ҳаво тоза, 300 дан ортиқ балл эса ўта хавфли ҳисобланади.

Ҳар йили Бишкекда совуқ ҳавонинг бошланиши билан ҳаводаги PM2,5 зарралари даражаси кескин ошади. Ҳукумат идоралари ҳаво ифлосланишининг асосий сабаблари сифатида транспорт воситалари ва хусусий сектор чиқиндиларини келтирмоқда.

XS
SM
MD
LG