Чекловлар Президент Доналд Трамп томонидан 2020 йил бошида COVID-19 пандемияси авж олган пайтда жорий қилинган ва 20 январда лавозимга киришган унинг вориси Жо Байден даврида бу муддат узайтирилган.
Чекловлар — Европада ва Канада ва Мексика каби қўшнилар орасида оилаларни бир-биридан ажратди, туризм саноатини ва дипломатик муносабатларни кескинлаштирди.
АҚШ расмийлари COVID-19 тарқалишини секинлаштириш мақсадида 2020 йилда дунёнинг аксарият давлатларидан келган саёҳатчилар учун чегараларни ёпилди.
Вашингтоннинг таъкидлашича, Америка озиқ-овқат ва фармацевтика идораси томонидан тасдиқланган дори воситаларидан бири ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатидаги вакциналар билан эмланганлар АҚШга киришлари мумкин.