Бунинг ўрнига, журналистлар Толибонни тилга олгандан сўнг, «ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида» деб ёзишлари керак.
Оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Russia Today холдингига кирувчи РИА Новости веб-сайтида, шунингдек Russia Today телеканалининг веб-сайтида аллақачон янги матн ишлатилган хабарлар мавжуд.
Расмий равишда Толибон Россияда террорчи деб эълон қилинган ташкилотларнинг федерал рўйхатига киритилган.
15 август куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида, жумладан Россияда террорчи деб тан олинган «Толибон» радикал ҳаракати Афғонистон пойтахти Кобулни жангсиз эгаллаб олди. Мамлакат деярли бутунлай Толибон назорати остида.
Ғарб давлатлари радикал ҳаракат кучини тан олмайди. Россия расмийлари буни расман тан олмаган ҳолда, Москвада Толибон билан мунтазам равишда учрашиб, уларни қабул қилиб туради.
Октябрь ойида Россия президенти Владимир Путин Россия Толибонни террорчилар рўйхатидан чиқаришга «ҳаракат қилишини» эълон қилди, бироқ унинг сўзларига кўра, буни биринчи навбатда БМТ Хавфсизлик Кенгаши қилиши керак.