Ссылки доступа

Беларус ва Полша чегарасида бир неча минг муҳожир қолмоқда


На границе

Полша ва Беларус ўртасидаги чегарада Брузи-Кужнитса чегара пункти ҳудудида ўта кескин вазият сақланиб қолмоқда — бир кун олдин мингдан ортиқ муҳожирлар, асосан Ироқдан, Полша ҳудудига бостириб киришга ҳаракат қилишган.

Айни пайтда эса муҳожирлар нейтрал жойда қолмоқда. Ушбу ҳудудда экспромт лагерь ташкил этилган. Кечаси, Полша чегарачиларининг сўзларига кўра, ўтишга уринишлар бўлмаган.

Полша бош вазири Матеуш Мораветски ва мудофаа вазири Мариуш Блашак чегарага етиб келди. Улар чегарачилар ва ҳарбийлар билан гаплашиб, «Полша ўз чегараларини ва мустақиллигини ҳимоя қилиш имтиҳонидан ўтаётганини» айтишди. Полша расмийлари Александр Лукашенко режимини чегарада провокациялар уюштирганликда айбламоқда. Айтилишича, Беларус расмийлари мигрантларни атайлаб мамлакатга жалб қилиб, сўнг чегарадан ўтишга ёрдам беради.

Ёзда Белоруссия орқали Европа Иттифоқига киришга интилаётган муҳожирлар сони кескин ошди. 8 ноябрь куни муҳожирларнинг катта гуруҳи уюшган ҳолда чегарага етиб келганида вазият яна кескинлашди, уларнинг сонини Полша расмийлари 3-4 минг нафар деб баҳоламоқда. Шунингдек, ўтган куни 500 га яқин муҳожир Литва билан чегарани кесиб ўтишга урингани хабар қилинган.

Расмий Минск Полшани муҳожирларга нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлганликда айблаб, Варшава халқаро қонунларга кўра уларни чегарадан ўтказиб юбориши, сўнгра бошпана сўраш аризаларини кўриб чиқиши шартлигини таъкидлайди.

Европа Иттифоқи раҳбарияти ҳам мавжуд вазиятда Беларус расмийларини айбламоқда. Минскка қарши янги санкциялар, шунингдек, учинчи давлатлардан келган муҳожирларнинг Беларусга киришига йўл қўймаслик чоралари – хусусан, авиакомпанияларга нисбатан санкциялар тайёрламоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва Полша мухолифати ҳам Полша расмийларини муҳожирлар ҳуқуқлари бузилиши мумкинлиги учун танқид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG