Ссылки доступа

Қирғизистон президенти мамлакатдаги мавжуд энергетика инқирози юзасидан баёнот берди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида мамлакатдаги электр энергияси билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди.

У «Ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар ҳамма нарсани гўё у энергетика тизимини инқирозга олиб келгандек кўрсатиши»ни ёзди ва сўнгги 10 йил ичида мамлакатда бирорта ҳам ГЭС қурилмагани ва ҳокимият электр энергиясини Россия ва қўшни давлатлардан сотиб олганини таъкидлади.

– Бир киловаттни 5 сомдан олиб, халққа 77 тийиндан сотдик. Албатта, қоғозда 5 сом деб кўрсатилган бўлсада, ҳақиқий нарх арзонроқ эди. Қолганлари эса «катта одамлар»нинг чўнтагига тушди. Балки улар ўз манфаатларини кўзлаб, бахтли яшашлари учун махсус янги ГЭСлар қурмагандирлар? Шундай қилиб, улар энергия тизимини банкрот қилдилар. Натижада уларнинг 130 миллиард сомдан (1,5 миллиард доллар) ортиқ қарзи бор. Бугунги кунда Энергетика вазирлиги бу миқдорни ички ва ташқи манбалардан қарздор, – деди Президент.

Давлат раҳбари ҳозирда импорт қилинадиган электр энергияси икки сомга яқин бўлиб, мутасадди ташкилотлар кичик ва ўрта ГЭСлар қуришга киришганини таъкидлади.

Жапаровнинг сўзларига кўра, 2024-2025 йилларга бориб энергетика тизимини инқироздан олиб чиқиб, электр энергиясини экспорт қилишни йўлга қўйиш мумкин бўлади.

Жорий йилда Тўқтўғул сув омборидаги сув даражаси пастлиги сабабли Қирғизистон сўнгги йиллардаги энг йирик энергетика инқирозига дуч келди. Энергетиклар иситиш мавсуми тугагач, сув омборида бор-йўғи 6-7 миллиард куб метр сув қолиши, бу эса Тўқтўғул ГЭСининг тўхтаб қолишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.

Ноябрь ойи бошида Тўқтўғул сув омборидаги сув сатҳи 11,8 миллиард куб метрни ташкил қилди. Бу охирги йиллардаги энг паст кўрсаткичдир. Бундан роппа-роса бир йил аввал сув омборида 14,7 миллиард куб метр сув бўлган.

Қирғизистон электр энергиясини Қозоғистон ва Ўзбекистондан айирбошлаш йўли билан олади, шунингдек, Туркманистондан электр энергиясини импорт қилади. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси Россиядан электр энергиясини етказиб бериш бўйича музокаралар ҳақида маълум қилди.

XS
SM
MD
LG