Ссылки доступа

Қирғизистон ўз маҳсулотларини Россияга экспорт қилиш учун Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги поездларига қўшилиш истагини билдирди


Қирғизистон Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россияга тез етказиб бериш имконини берувчи “Агроэкспресс” поезди имкониятларидан фойдаланмоқчи. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров Россиянинг «Коммерсант» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

«Бугун Ўзбекистон Россияга қишлоқ хўжалиги поездларини йўлга қўйиш имконияти масаласини ҳал қила олди. Биз ҳам вагонларимизни ушбу линияга бириктирмоқчимиз», — деди у.

Қирғизистон Россия билан биргаликда Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИ) аъзоси бўлиб, ташкилотнинг барча аъзолари ҳудуди бўйлаб товарларнинг эркин ҳаракатланишини назарда тутади. Амалда мамлакатлар ташкилот ҳамкорларига нисбатан чекловчи чораларни қўллашда давом этмоқда. Қирғизистонда энг катта тортишувлар Қозоғистон билан юзага келади, бу ҳудуд орқали республика ўз товарларини Россияга экспорт қилади. Ўзбекистон эса ЕОИИ аъзоси эмас.

Тошкентдан Москвага “Агроэкспресс” поезди, аввал хабар қилинганидек, ноябрь ойининг ўрталарида йўлга қўйилади. Лойиҳага Қозоғистон ҳам қўшилди. Биринчи поезд Ўзбекистондан Москвага турли сабзавот ва меваларни етказиб беради. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аввал Қозоғистонга, кейин эса Россияга етказиб берилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг таъкидлашича, бундай тизим маҳсулотларни Россияга тез ва самарали етказишни таъминлайди.

Айни пайтда “Агроэкспресс” буғдой, ун ва гўшт маҳсулотларини Москвадан Тошкентга олиб боради.

Сентябрь ойи охирида Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги “Агроэкспресс” экспериментал лойиҳаси ноябрь ойида амалга оширилиши ва у жорий йилнинг декабрь ойида тўлиқ ишга тушишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG