Ссылки доступа

Тожикистонни тарк этган афғон учувчилари БААга етиб келди (видео)


Афганские пилоты в салоне самолета

Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг Тожикистонда бошпана топган афғон қочқин учувчилари бўлган самолёт 10 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби аэропортига қўнди.

9 ноябрдан 10 ноябрга ўтар кечаси АҚШ Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг Америкада ўқитилиб, Тожикистонда бошпана топган афғон учувчиларни эвакуация қилди.

Афғонистондан 200 га яқин қочқин, жумладан, 143 нафар учувчи Афғонистондан қочиб, август ойи ўрталаридан бери Тожикистонда бўлиб, ўз келажаги ҳақида бир неча бор хавотир билдирган.

Афғонистонлик учувчилар БААдан АҚШга олиб кетилиши кутилмоқда.

Учувчилардан бири 10 ноябрь куни берган интервьюсида Душанбедан келган қочқинлар Абу-Дабидаги меҳмонхоналардан бирига жойлаштирилганини айтди. Улар АҚШга қачон юборилиши ҳозирча номаълум.

«Биз тун бўйи Душанбе аэропортида учишни кутдик. Биз ҳозир Абу-Дабидамиз. Бизга АҚШ визаси учун шу ерда кутишимиз кераклигини айтишди», деди суҳбатдошимиз.

Афганские пилоты покинули Таджикистан
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:57 0:00

10 ноябрга ўтар кечаси Душанбе халқаро аэропортида бўлган мухбирларнинг хабар беришича, учувчилардан ташқари бир неча афғон оилалари, жумладан журналистлар ҳам Тожикистондан бошқа давлатга учиб кетган. Хабардор манбага кўра, АҚШ ёрдами билан жами 250 нафар афғон олиб кетилади.

АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси ходими 9 ноябрь куни 190 нафарга яқин Афғонистон фуқаролари, жумладан учувчилар ҳам Тожикистонда эканини тасдиқлади. «Айни пайтда Америка дипломатик миссияси ушбу фуқароларни Тожикистондан олиб чиқиш билан шуғулланмоқда», — деди дипломат. Унга кўра, Афғонистоннинг ушбу фуқаролари билан лайнернинг Душанбедан жўнаб кетиши 10 ноябрга ўтар кечаси ёки яқин кунларда амалга оширилади.

Олинган маълумотларга кўра, Афғонистон фуқаролари учинчи давлатга, у ердан эса АҚШга олиб кетилади.

Учувчилардан бирининг айтишича, уларга ўтган ҳафта тайёр бўлишлари ва кетиш ҳужжатлари тайёр бўлгач, Тожикистонни тарк этишлари айтилган. Қайд этилишича, улар орасида икки нафар аёл ҳам бор, улардан бири яқин кунларда туғилиши керак. Ҳомиладор аёл икки марта шифохонага олиб кетилган ва тожикистонлик шифокорлар назоратида бўлган.

Айни пайтда Тожикистон билан чегарада ўнлаб афғон қочқинлари тўпланиб қолган, аммо Душанбе расмийлари уларни ўз ҳудудига жойлаштиришга шошилмаяпти.

Тожикистон расмийларининг айтишича, ҳар куни 500-600 нафар афғон фуқароси тожик-афғон чегарасини кесиб ўтишга ҳаракат қилади ва бугун Тожикистондаги афғон қочқинлари сони 15 мингдан ошади. Кўпчилик афғон қочқинлари Тожикистондан бошпана сўрамоқчи эмасликларини ва учинчи давлатга кетиш ниятида эканликларини айтишмоқда.

XS
SM
MD
LG