Ссылки доступа

Жапаров Туркияга ташрифи чоғида қатор давлатлар президентлари билан учрашади


11-12 ноябрь кунлари Қирғизистон Президенти Садир Жапаров амалий ташриф билан Туркияда бўлиб, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига (ТДҲК) аъзо давлатлар раҳбарлари саммитининг саккизинчи йиғилишида иштирок этади.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши номини Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш ва «Турк дунёсининг кўриниши-2040» ҳужжатини қабул қилиш режалаштирилган.

Таъкидланишича, ташриф доирасида Жапаров Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Венгрия раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Шу йилнинг июнь ойида Садир Жапаров Туркияга расмий ташриф билан борган ва у ерда Ражаб Тойиб Эрдўғон билан учрашган эди. Ўша пайтдаги музокараларнинг асосий мавзуларидан бири савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш эди. Шунингдек, ташриф давомида Қирғизистонга ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG