Ссылки доступа

Дариға Назарбоева «Озодлик» журналистлари унга «ҳужум» қилганини айтди


Қозоғистон собиқ президентининг тўнғич қизи, парламент депутати Дариға Назарбоева парламент деворлари ичида “Озодлик” журналистлари томонидан ўзига «ҳужум» уюштирилгани ҳақида хабар берди.

Назарбоеванинг «ҳужум»и “Азаттик«нинг пойтахтлик мухбири Нургул Тапаеванинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг “Российская газета»да 9 ноябрь куни чоп этилган мақоласида “русзабонларга нисбатан ксенофобиянинг резонансли кўринишлари» ҳақидаги сўзларига изоҳ бериш сўровини назарда тутган бўлиши мумкин.

«Бугун эрталаб, парламентдаги кўплаб депутатларим сингари, менга АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган «Радио Азаттйк» радиостанцияси вакиллари ҳужум қилишди ва улар Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг «Россия ва Қозоғистон» мақоласидаги бир иборага зудлик билан жавоб беришни талаб қилишди.

Шу билан бирга, у сўнгги пайтларда Россиянинг юқори мартабали амалдорлари ва қўшни давлат ОАВлари «мамлакатимиз ҳаётининг бир жиҳатига эътибор қаратмоқда», деб ёзади. Назарбоева бундай эътиборга нима сабаб бўлганини изоҳламади, балки Қозоғистонда юздан ортиқ халқ вакиллари тинч-тотув яшаётгани ҳақидаги эски клишега ишора қилди.

“[Қозоғистонда] ксенофобиянинг резонансли кўринишларига келсак, уларнинг ҳар бири ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Қозоғистон жамияти томонидан энг жиддий баҳо олади. Бу шундай бўлган, шундай бўлмоқда ва шундай бўлади», — дея қўшимча қилди Назарбоева.

XS
SM
MD
LG