Ссылки доступа

БМТ: Ўрхон Инандининг ўғирланишида Қирғизистон айбдор


Митинг в Бишкеке с требованием найти Орхана Инана. Июнь, 2021 г.

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси ўғирлаб кетилган, қийноққа солинган ва кейинроқ Туркияга олиб кетилган Ўрхон Инандининг иши Қирғизистоннинг айби, деб ҳисоблайди.

«Қирғизистон БМТнинг Қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазо турларига қарши конвенциясининг 3-моддаси талабларини бажармаган. Унинг қоидаларида айтилишича, «ҳеч бир иштирокчи давлат бирон бир шахсни қийноқларга дучор бўлиш хавфи учун жиддий сабаблар мавжуд бўлса, уни чиқариб юбориши, қайтариши (қайта юбориши) ёки бошқа давлатга экстрадиция қилиши мумкин эмас». Ўрхон Инандининг ғойиб бўлиши бўйича эса Қирғизистон тегишли даражада тергов олиб бормади», — дейилади баёнотда.

Қирғизистон делегациясининг ҳисоботи тингланган БМТ Қийноқларга қарши қўмитасининг 10 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида қўмита вакиллари Ўрхон Инандани экстрадиция қилиш билан бир қаторда ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаев ва қозоғистонлик фаол Муратбек Тунгишбоев Қирғизистондан чиқариб юборилганини ҳам танқид қилдилар. Қирғизистон қувғинга учраган одамларга бошпана бериш ўрнига, қочганларни қийноқлар кутаётган жойга қайтарадиган давлатга айланди.

Ўрхон Инанди асли турк, Қирғизистонга 1995 йилда келган, 2012 йилда Қирғизистон фуқаролигини олган. У “Сапат” (собиқ “Себат”) халқаро таълим муассасасини бошқаради. 1 июнга ўтар кечаси Инанди ғойиб бўлди, 5 июль куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон халққа мурожаати чоғида Туркия махсус хизматлари вакиллари Ўрхон Инандини мамлакатга олиб келганини айтиб, ҳибсга олинган шахсни Марказий Осиёдаги «ФEТО бошқарувчиси» деб атади.

Қирғизистонда Ўрхон Инанди ғойиб бўлгач, Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 170-моддаси («Одам ўғирлаш») бўйича иш қўзғатилган. Инанди ҳатто Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган эди. Кейинроқ полиция Қирғизистон паспортини олишнинг қонунийлиги текширилаётганини маълум қилди ва Қирғизистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси унинг чет элга олиб чиқилиши фактини текширишни бошлади.

XS
SM
MD
LG