Ссылки доступа

SpaceX коинот станциясига учинчи бошқарилувчи парвозни амалга оширди


Пуск ракеты-носителя "Фалькон-9" с космодрома во Флориде

Кема орбитага АҚШ вақти билан 10 ноябр соат 21:03 да Falcon 9 ракетаси ёрдамида Флоридадаги Кеннеди номидаги коинот марказининг 39А старт майдончасидан учирилган. Кема парвоз стартидан 12 дақиқа 51 сония ўтиб орбитага чиқарилган ва ўзи мустақил равишда коинот станцияси томон йўл олган.

Кема экипажи таркибидан NASA астронавтлари Ража Чари (сардор), Том Маршберн (учувчи) ва Кайла Бэррон ҳамда Европа коинот маркази (ESA) астронавти Маттиас Маурер жой олган. Улар станцияда 2022 йил апрелигача фаолият олиб боришади.

Кема ХКСга АҚШ шарқий соҳилбўйи вақти билан 11 ноябр соат 19:10 да автоматик равишда туташиши кутилмоқда.

9 ноябрда ХКСдан Ерга Crew Dragon-2 кемасида NASA астронавтлари Меган Макартур ва Шейн Кимбро, ESA вакили Томас Песке ва Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) астронавти Акихико Хосидэ қайтган эди.

Crew Dragon-3 парвози NASA дастури ва коинот агентлигининг SpaceX компанияси билан шартномаси доирасида амалга оширилди. Агентликда таъкидланишича, кемадаги ҳар бир астронавт ўрни 58 млн доллар туради.

Айни вақтда ХКСда “Роскосмос” фазогирлари Антон Шкаплеров ва Пётр Дубов ҳамда NASA астронавти Марк Ванде Хай ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

XS
SM
MD
LG