Ссылки доступа

Қирғизистонда талабаларни сайловолди ташвиқотига жалб қилгани учун университет ректори ишдан бўшатилди


Преподаватели ОшГУ провели пикет с требованием оставить Кудайберди Кожобекова на должности ректора вуза.

Сайловолди ташвиқоти жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйгани учун бир қатор раҳбарлар ишдан бўшатилди, баъзиларига танбеҳ берилди. Бу сафар Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Ўш давлат университети ректори, педагогика ва жисмоний тарбия факультети декани ва уч нафар ўқитувчини жазолади.

9 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров сайловнинг шаффофлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни маълум қилди.

Ўш давлат университети ректори Худойберди Қўжўбеков, шу университетнинг педагогика факультети декани Бахитбек Муратбоев ва шу факультетнинг уч нафар ўқитувчиси қонунларни бузгани ва президент қарорини лозим даражада бажармагани учун ишдан бўшатилди.

Бундан ташқари, таълим ва фан вазири Болотбек Купешев ва Ўш шаҳар ҳокими Алмаз Мамбетовга танбеҳ берилди.

Шунингдек, Оқилбек Жапаров тарғибот ишлари бошланганидан сўнг Лейлек тумани ҳокими вақтинча лавозимидан четлаштирилгани, Исфана шаҳар ҳокимига эса танбеҳ берилганини қўшимча қилди.

Ўтган ҳафта Ўш давлат университети педагогика факультети ўқитувчилари Ўш шаҳрининг марказий майдонида бўлиб ўтган «Озодлик» партияси йиғилишига талабаларни олиб келишди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, талабалар экскурсия ниқоби остида ташвиқот жараёнларига жалб қилинган, деган хулосага келди.

Бу эса университет ректори Қўжобек Худойбердиевнинг ҳаддан ташқари қаттиқ жазолангани ҳақида жамоатчилик орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Жўқорғи Кенгеснинг икки депутати ректорга оид қарорни қайта кўриб чиқишни сўраб президентга мурожаат қилди. Ўшда ҳам университет ўқитувчилари ишдан бўшатилган ректорни қўллаб-қувватлаб, митинг ўтказди.

Расмийлар, агар давлат хизматчилари сайлов жараёнига аралашса, улар нафақат ишдан бўшатилиши, балки жавобгарликка тортилиши мумкинлигига ваъда берди.

Қирғизистонда сайлов кампанияси 29 октябрь куни бошланган. 10 ноябрь ҳолатига кўра, Марказий сайлов комиссиясининг реестрига 61 та ариза ва шикоятлар киритилган.

Қирғизистонда парламент сайловлари 28 ноябрь куни бўлиб ўтади. Қонунларга кўра, улар аралаш тизимда ўтказилади.

XS
SM
MD
LG