Юқорида тилга олинган Яқин Шарқ мамлакатлари фуқаролари Беларус орқали Полша ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатларига боришга ҳаракат қилаётган муҳожирларнинг асосий қисмини ташкил қилади. Сўнгги кунларда Беларус-Полша чегарасидаги вазият айниқса кескинлашди.
Аввалроқ Полша ОАВ манбаларига таяниб, ЕИ вакилларининг Минскка мигрантлар оқимини чеклашнинг мумкин бўлган йўллари бўйича Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлар, жумладан Туркия вакиллари билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.
Расмий равишда турк авиакомпанияси чекловларни ҳали эълон қилмаган.
Турк Ҳаво Йўллари Россиянинг Аэрофлот авиакомпанияси билан биргаликда чоршанба куни Bloomberg агентлиги томонидан муҳожирларни Беларусга олиб ўтишни осонлаштиргани учун Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлиши мумкин бўлган авиакомпаниялар қаторига кирди. Аэрофлот буни рад этди.
Пайшанба куни Европа Иттифоқи матбуот котиби Питер Стано чегарадаги инқироз муносабати билан жорий этиладиган санкциялар Россияга таъсир қилмаслиги кераклигини айтди.
Беларуснинг Европа Иттифоқи давлатлари билан чегарасидаги миграция инқирози бир неча ой олдин Александр Лукашенко Европа Иттифоқи томонидан унинг режимига қарши жорий этган санкциялари туфайли чегара устидан назоратни заифлаштиришга ваъда берганидан кейин бошланган. Ноябрь ойида вазият кескинлашди, Европа Иттифоқига киришга рухсати бўлмаган муҳожирлар колонналари чегарачилар ва ҳарбийларга қаршилик кўрсатиб, Беларус ҳудудидан Полшага бир неча бор бостириб киришга ҳаракат қилишди. Кўплаб текширувлар мигрантлар Беларус расмийлари кўмагида атайлаб мамлакатга таклиф қилинганини тасдиқлайди.