Ссылки доступа

Зеленский Украина чегаралари яқинида 100 мингга яқин рус аскари борлигини маълум қилди


Владимир Зеленский, президент Украины
Владимир Зеленский, президент Украины

Владимир Зеленский Украина чегараси яқинида 100 000 га яқин рус аскари жойлашгани ва Ғарб давлатлари Киевга Россия қўшинларининг Украина чегараси ҳудудида фаол ҳаракати ҳақида маълумот етказганини айтди.

Бу ҳақда 13 ноябрь куни Reutersагентлиги ўтган чоршанба куни Украина президенти сайтида эълон қилинган Зеленскийнинг видеомурожаатига таяниб хабар берди.

«Америка Овози»нинг маълум қилишича, Россия қўшинларининг Украина билан чегара яқинида ҳаракатланиши Киев ва Ғарб давлатларида мамлакатга бостириб кириши мумкинлигидан хавотир уйғотган. Москва бу тахминларни «провокацион» деб атайди ва минтақада NATO ҳарбий фаоллиги кучаяётганидан хавотир билдиради.

3 ноябрь куни Украина Мудофаа вазирлиги Украина билан чегара яқинида тўпланган рус гуруҳининг сони 90 минг киши эканлигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG