Ссылки доступа

Тожикистонда прокуратура ярим тонна гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланувчиларни 20 йилдан 30 йилгача озодликдан маҳрум этишни сўради


Азизулло Абдуллоев дал признательные показания в подготовленном пресс-центром МВД РТ телесюжете. Как были получены показания, неизвестно.
Азизулло Абдуллоев дал признательные показания в подготовленном пресс-центром МВД РТ телесюжете. Как были получены показания, неизвестно.

Давлат айбловчиси ярим тоннага яқин наркотик моддалар мусодара қилинган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини 20 йилдан 30 йилгача озодликдан маҳрум этишни сўради.

Уюшган жиноий гуруҳ ташкилотчиси Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи «Азизи хонасоз” («Азиз-қурувчи») номи билан машҳур Азизулло Абдуллоевдир.

Гуруҳ аъзолари устидан суд жараёни Сино шаҳар судида Абдулҳамид Искандарзод раислигида бўлиб ўтмоқда. Ҳибсга олинганларга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 200-моддаси (айниқса йирик ҳажмдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши), 289-моддаси (контрабанда) ва 262-моддаси (Жиноятдан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ювиш)) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, Азизулло Абдуллоев ва унинг шериклари Сиёвуш Содиқов, Азамат Тўлаганов, Сорбон Сабзқадамов, Бурон Саматов ва Мурод Хўжаев узоқ вақт давомида наркотик моддалар контрабандаси билан шуғулланиб келган. Гуруҳ аъзоларидан бири Азамат Тўлаганов Ўзбекистон фуқароси.

Душанбе ички ишлар вазирлиги аввалроқ уюшган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси, жумладан Шамсулло Саидшарифов халқаро қидирувга берилгани ҳақида хабар берган эди.

Озоди радиоси манбасининг судда айтишича, прокурор Ҳусайн Акрамов Азизулло Абдуллоевни мол-мулкини мусодара қилиш билан 30 йил, Сиёвуш Содиқов, Азамат Тўлаганов, Бурон Саматов ва Мурод Худжаевни 28 йил, Сорбонни эса 20 йил қамоқ жазоси билан қаттиқ режимли колонияда ўташни сўраган.

Гуруҳ аъзолари 20 июль, Қурбон ҳайити диний байрами куни қўлга олинган. Душанбе ИИВ маъмурияти аввалроқ ҳибсга олинганлардан 473 килограммдан ортиқ наркотик моддалар, жумладан, «қора бозор»даги нархи 6 миллион доллардан ошган 79 килограмм героин мусодара қилингани ҳақида хабар берган эди. Пойтахт полициясининг қайд этишича, олтита қимматбаҳо автомобиль ва умумий қиймати 50 миллион сомонийдан ортиқ бўлган кўчмас мулк мусодара қилинган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги 13 октябрь оқшомида трансмиллий жиноий тармоқ аъзолари узоқ вақт давомида Афғонистондан Марказий Осиё давлатлари орқали Европага гиёҳванд моддаларни олиб ўтиш билан шуғуллангани ҳақида хабар берди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот марказининг «Тожикистон» телеканалида намойиш этилган телерепортажида Азизулло Абдуллоев ва уюшган жиноий гуруҳ аъзолари айбига иқрор бўлди. Қандай қилиб кўрсатмалар олингани номаълум.

Бироқ адвокатлар айтганидек, Азизулло Абдуллоев ўз айбига иқрор эмас ва ҳеч қачон наркотик моддалар контрабандаси билан шуғулланмаганини таъкидламоқда. Адвокатларнинг айтишича, «Бунёдкори аср» қурилиш ширкати раҳбари Азизи Хонасоз лақабли Азизулло Абдуллоев маҳкама жараёнида терговчилар уни электр токи билан қийнашган, бурни ва бармоқларини синдирган.

Маҳбусларнинг адвокатларидан бири Зоиршо Давлатеровнинг 13 ноябрь куни Озоди радиосига айтишича, айбланувчиларнинг ҳеч бири гиёҳванд моддалар контрабандаси бўйича айбини тан олмаган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари қийноқлар ҳақидаги иддаолар асоссиз эканини таъкидламоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳри бўйича матбуот маркази аввалроқ гуруҳ раҳбари Азизулло Абдуллоев 2005 йилда Россияда фирибгарлик ва наркотик моддалар савдоси учун судлангани ҳақида хабар берган эди.

Азизулло Абдуллоевнинг яқинлари унинг мол-мулкининг мусодара қилинишини ноқонуний деб ҳисоблайди. Адвокатларнинг сўзларига кўра, суд Абдуллоевлар оиласини 9 нафар бола ўсаётган инсондан маҳрум қилиши мумкин.

Ушбу шов-шувли жиноий иш бўйича ҳукм келаси ҳафта чиқиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG