Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёевнинг келаси ҳафта Москвага бориши “муҳим воқеа” ўлароқ тақдим этилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Москвага ташриф қилади ва Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда “Россия 1” телеканалининг “Москва. Кремль. Путин” дастурида маълум қилинди.

Мазкур дастурда Мирзиёевнинг Москвага келиши “муҳим воқеа” сифатида талқин қилинди.

“Россияга Путин билан музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистон президенти келмоқда. Бу яқинда бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёевнинг хорижга илк сафари экани инобатга олинса, сўзсиз, муҳим воқеадир”,- дейилади дастурда.

Мирзиёв ва Путин учрашуви доирасида 30 га яқин ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев сайловда ғалаба қозонгани эълон қилиниб, президент сифатида қасамёдга келтирилганидан сўнг 11–12 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саммитида иштирок этди.

Россия Мирзиёев иккинчи муддатга сайланган президент сифатида ташриф қилган иккинчи давлат бўлади.

XS
SM
MD
LG